Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманидаги вакиллиги ташаббуси билан хайрия тадбирига қўл урилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Туманнинг бош масжидида пластик карта очилиб, унга савобталаб инсонлардан маблағ келиб тушмоқда.
Хайриядан тушган пуллар тумандаги дори-дармонга эҳтиёжманд беморлар, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилаларга тақдим этилиши кўзда тутилган.
Идоранинг тумандаги вакили Рустамжон Отаматовга кўра, бир ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида пластик картага 1,5 миллион сўм йиғилди. Ушбу маблағ ҳисобидан Янгиқўрғон шаҳарчаси, «Обод», «Бешбулоқ», «Водий» ва «Қорасув» маҳаллаларидаги 20 хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Изоҳ (0)