22 февраль соат 15:40 ларда 1009 хизматига ўзини «Дониёр Холиқов» деб таништирган шахс қўнғироқ қилиб, «Агар турмуш ўртоғим фарзандимни 20 дақиқа ичида олиб келиб бермаса, метрода портлаш содир бўлади», деб гўшакни қўйиб қўйган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қўнғироқни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1980 йилда туғилган Дониёр Холиқов амалга оширгани аниқланиб, уни ушлаш чоралари кўрилган.
Изоҳ (0)