Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги даҳалардан бирида жойлашган уйда 20 февраль, соат 23:45 ларда оилавий жанжал юз берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Можарода уй бекаси, 1998 йилда туғилган М. Ўразалиева турмуш ўртоғи, 1993 йилда туғилган Д. Ўразалиевга пичоқ уриб, жароҳат етказди.
Жабрдийда касалхонага ётқизилди, унинг хотини қўлга олинди.
Изоҳ (0)