Хорижий туристларнинг Ўзбекистонга ташрифлари кўпайиши учун мамлакатнинг хориждаги элчилари ҳам жиддий иш олиб бориши лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтган.
Ташқи ишлар вазирлиги ва элчиларимиз виза беришни осон қилдик, энди хорижий туристлар ўзи келади деб, кабинетдан чиқмай ўтирадиган бўлса, ҳеч қандай жиддий ўзгариш бўлмайди.Президент матбуот хизматидан қўшимча қилишларича, видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон элчилари мамлакат тарғиботчиси бўлиши кераклиги, бунга чет элдаги ўзбек ватандошлар ҳам ҳисса қўшиши зарурлиги таъкидланган.Элчиларни вилоятларга юбордим. Нега десангиз, элчиларимизнинг 95 фоизи Ўзбекистонимизнинг на тарихи, на ҳозирги аҳволи, вилоятларимиздаги шароитларни билмас эди. 25-26 йил деганда биринчи марта, уларнинг барига нима қилиш лозимлигини бир ой давомида тушунтирдик. Ўзим ҳам учрашдим.
Лекин вақт шундай шиддат билан тез ўтиб кетяптики, эртага — йил якунида натижа қандай бўлади, деган савол ҳар бир элчининг олдида кўндаланг турибди.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир турист — инвестиция (видео)
Изоҳ (0)