24 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 5—7, кундузи 12—14 даража илиқ бўлади, деб хабар беради ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 3—8, кундузи 9—14 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб баъзи жойларда 0—2 даражагача совуқ, кундузи 6—8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 0—5, кундузи 9—14 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3—8, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 0—5 даража илиқ, айрим жойларда 1—3 даражагача совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)