Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги делегацияси 19 февралдан 21 февралга қадар Россияда бўлди, деб хабар қилади UzDaily.
Мазкур ташриф Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Россия Федерал ғазначилиги ўртасида тузилган техник ҳамкорлик меморандуми ва 2018 йил бўйича ҳамкорлик режаси доирасида амалга оширилди.
Ўзбекистон делегацияси Россия Федерал ғазначилигининг расмий вакиллари билан учрашув ўтказди.
Томонлар Россия ғазначилигида ички назорат, аудит ва давлат молиявий назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
Россия томони Федерал ғазначилиги таркибида ички назорат ва аудитни ташкил этишнинг ўзига хос хусусияти ҳақида тақдимот ўтказди.
Изоҳ (0)