Россиянинг Кемерово шаҳрида яшовчи эркак банк мижозига ҳужум қилиб, қочишга уринган талончини қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Талончи 21 ёшли йигит бўлиб чиққан. Йигит банкка келган аёлнинг 1,5 минг рублини олиб қочган. Аёлнинг ёрдамга чақирганини кўрган 44 ёшли банк мижози талончининг ортидан қувиб кетган. У талончини бир нечта автобус бекатидан кейин ушлаган ва воқеа юз берган жойга қайтариб олиб келган ҳамда полицияга хабар берган.
Талончилик қилган йигит аввал ҳам худди шундай ҳаракат учун судланган бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)