Экспертлар Эронда 18 февраль куни ҳалокатга учраган ATR-72 самолёти қора қутиси манзилини аниқлади. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Вазият билан таниш манбага кўра, мутахассислар гуруҳи яқин орада мазкур жойга етиб боради ва уни чиқариб олади.
Ҳозирга келиб авиаҳалокат жойида 45 нафар қурбоннинг жасади топилди (самолёт бортида 66 киши бўлган). Қидирув ишлари 4,5 минг метр баландликда олиб борилмоқда. 2 метр қалинликдаги қор туфайли бу қийин бўлмоқда.
Ҳодиса жойида 100 дан ортиқ қуқарувчи ишламоқда, 7 та вертолёт сафарбар этилган.
Изоҳ (0)