Миср армияси Синай ярим ороли шимоли ва марказий қисмидаги кенг кўламли аксилтеррор операциясида 71 нафар жангарини йўқ қилди, 5 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари расмий вакили Тамер Рифаий маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«9 февралдан бери давом этаётган операция мобайнида ҳарбий авиация томонидан террорчиларга тегишли 158 та марра, артиллерия ёрдамида эса 413 объект йўқ қилинди», — деди Рифаий.
Вакилга кўра, операция давомида йўқотишлар ҳам бўлди: 7 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 6 нафари яраланди.
Изоҳ (0)