Amazon компаниясининг асосчиси Жефф Безос бир кун ичида 1,15 миллиард доллар ишлаб олди. Бунга компания акцияларининг қиймати биринчи марта 1,5 минг доллардан ошиб кетгани сабаб бўлди, деб хабар беради Bloomberg Billionaires Index.
21 февраль ҳисоботларига кўра, Amazon акциялари бир фоизга — 1482,92 долларгача ошган, қимматли қоғозларнинг максимал нархи эса 1503 долларни ташкил этган. 2018 йилнинг бошидан буён онлайн тармоқнинг акциялари 26,5 фоизга қимматлашган.
Бойлиги 124 миллиард долларга етган Безос Bloomberg Billionaires Index рейтингида аввалгидек биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Иккинчи поғонани 91,6 миллиард доллар билан Microsoft асосчиси Билл Гейтс банд этган. Учинчи ўриндан эса 86,2 миллиард доллар бойликка эга америкалик инвестор Уоррен Баффет жой олган.
Изоҳ (0)