Буюк британиялик хусусий коллекционер аукционда чинни чойнакни 800 долларга сотди. У идишни атиги 20 долларга сотиб олган эди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, коллекционер чойнакни синган дастак ва қопқоқсиз ҳолда 2016 йилда аукционда сотиб олган. Унинг 1766—1800 йиллар орасида ясалгани айтилган.
Бироқ харидорда маҳсулотнинг келиб чиқиши бўйича шубҳа уйғонган. У маҳсулотни экспертларга кўрсатган. Экспертиза чойнакнинг 1763 йилда Англиядан Калифорнияга кўчиб ўтган Жон Бартлем исмли кулол томонидан ясалганини аниқлаган.
Бартлем томонидан ясалган буюмлар бозорда камёб ҳисобланади — аввалроқ унинг олтита буюми маълум эди. Бунда британияликнинг тасодифий хариди бу буюмлар ичидаги биринчи чойнак бўлиб чиққан.
Чойнак аукционга қўйилганда, унинг нархи 70 долларгача чиқиши тахмин қилинган. Бироқ якунда идиш 800 долларга сотилган. Чойнак Нью-Йоркдаги Метрополитен музейига омма учун намойишга қўйилади.
Изоҳ (0)