Шимолий Ирландия республикачилари ҳудудда Ирландия Республикаси билан бирлашиш ҳақида референдум ўтказилиши эҳтимолини маълум қилди. Бундай баёнот билан «Шинн Фейн» партияси раҳбари Мери Лу Макдоналд чиқди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Унинг маълум қилишича, бу ишни амалга ошириш учун аҳоли ўртасида сўров ўтказиш, расмий Дублин билан музокара олиб бориши керак. Яқин ўн йилликда мазкур референдум ўтказилиши мумкинлигига партия раҳбари ишонч билдирган.
Шу билан бирга, Макдоналднинг сўзларига кўра, айни вақтда референдум ўтказиш ҳақида гапиришга эрта, чунки бу масала учун кўп томонлама келишувга эришиш зарур.
Изоҳ (0)