Саудия Арабистони томонидан бошқарилувчи коалиция ҳарбий-ҳаво кучларининг Ямандаги авиазарбаси оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Яна бир неча кишининг яралангани айтилмоқда. Айнан неча киши жабрлангани ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
Авиазарба мамлакат шимолидаги Саада провинциясида амалга оширилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, юк машинаси ва йўловчи ташиётган икки автомобилга қарата ўт очилган.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, портлашлар Саада провинциясини мамлакат пойтахти билан боғловчи асосий йўлга ҳам зарар етказган.
Коалиция вакиллари эса тинч аҳолига қарата ўт очилмаганини маълум қилган.
Изоҳ (0)