Исроил разведка хизматлари Австралияда фуқаролик самолётига қарши теракт олдини олишга ёрдам берди. Бу ҳақда яҳудий мамлакати бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Исроил разведка хизматлари Австралия самолётини йўқ қилишга уриниш олдини олди, бу эса фавқулодда оммавий қотиллик бўлган бўларди, — деди Исроил бош вазири. — Бу теракт глобал ҳаво қатновида улкан инқирозни юзага келтирган бўларди, бу эса бутун дунё бўйлаб биз олдини олган ўнлаб терактларнинг биттаси холос».
Нетаньяхунинг фикрича, «нафақат Исроил фуқароларини, балки бутун дунё фуқароларини ҳимоя қилаётган Исроил разведкаси фаолиятига юқори баҳо бериш зарур».
Нашр эслатишича, аввалроқ Исроил мудофаа армияси улар тақдим этган разведка маълумотлари ИШИД Австралияда тайёрлаган теракт олдини олишда ёрдам берганини маълум қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)