21 февраль куни номаълум шахс АҚШнинг Черногория пойтахти Подгорицада жойлашган элчихонасига портловчи қурилмани отиб кетган. Шундан сўнг у ўзини ҳам портлатиб юборган. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳужум 21 февраль, чоршанба куни ярим тунда амалга оширилган.
АҚШнинг Черногориядаги элчихонаси ўз фуқароларига дипломатик ваколатхона ҳудудига яқинлашмасликни тавсия қилди. «Элчихона ҳудудига яқинлашманглар», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)