Нигерия ҳарбийлари «Боко ҳарам» гуруҳи жангариларининг мамлакат шимоли-шарқидаги Дапчи қишлоғига ҳужумидан сўнг йўқолиб қолган 80 га яқин ўқувчи қизларни қутқарди, деб ёзади «ТАСС» маҳаллий мансабдорга таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, қизлар 21 февраль, чоршанба куни Борно ва Йобе штатлари чегарасидаги шаҳардан топилган, ҳарбийларга уларнинг жойлашган жойи ҳақида маълумот келиб тушган.
Ўз навбатида, Reuters агентлиги Нигерия армияси 76 нафар ўқувчи қизни қутқаргани, шунингдек, икки қизнинг жасади аниқланганини хабар қилмоқда.
«Боко ҳарам»нинг 19 февралдаги ҳужумидан кейин қишлоқдан камида 111 нафар ўқувчи қиз йўқолган эди.
Изоҳ (0)