Курд жангчилари Африн шаҳридан шимолда Туркия қўшинлари томонидан қўллаб-қувватланувчи «Сурия озодлик армияси» отрядларининг ҳужумларини қайтарди, деб ёзади «ТАСС».
«Халқ ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари» кўнгилли аскарлари Шерран туманида иккита танк ва иккита зирҳли машинани отиб шикастлашга муваффақ бўлган. Олиб борилган операция натижасида камида 20 нафар турк аскари ва «Сурия озодлик армияси» жангарилари ўлдирилган. Яна 20 нафар туркиялик ҳарбий хизматчи қўшни Ражу округида курдларнинг қарши ҳужумлари чоғида ўлдирилган.
«Халқ ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари» отрядлари эса сўнгги 48 соат ичида 14 жангчисидан ажралган.
Туркия артиллерияси ва ҳарбий-ҳаво кучлари «Халқ ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари» мудофаа чегаралари жойлашган Жандарис шаҳрига шиддатли зарбалар беришда давом этмоқда. У ердан тинч аҳоли вакиллари орасидаги қурбонлар ва яраланганлар ҳақида маълумот келиб тушмоқда.
Изоҳ (0)