Нигериянинг Йобе штатидаги қишлоққа «Боко Ҳарам» ҳужумидан сўнг 90 нафардан кўпроқ мактаб ўқувчиси бедарак йўқолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дапчи қишлоғига ҳужум 19 февраль, душанба куни рўй берди. Жангарилар юк машиналарида келди, улар йирик калибрли пулемётларга эга эди.
Террорчилар тўғри мактабга йўл олди ва унинг ичидаги одамларга қарата ўқ узди. Қизлар учта Tata автомобилида олиб кетилгани айтилмоқда.
Маҳаллий расмийлар ўқувчилар олиб кетилганини инкор этмоқда, бироқ манбалар қидирув операцияси бошланганини билдирди.
Изоҳ (0)