Жорий йилнинг тахминан 10 апрель куни Хитойнинг 8,5 тонналик Тянгун-1 космик станцияси Ерга қулайди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Мунтазам аниқлаштирилаётган прогнозларга кўра, ўша куни атмосферанинг қалин қатламларида ёниб кетмаган станция қолдиқлари Ер юзасига етиб келиши мумкин.
Европа космик агентлиги ўз прогнозида мазкур ҳодиса 25 март ва 17 апрель оралиғида юз бериши мумкинлиги айтилади.
Қайд этилишича, космик станциянинг қулаши географик жиҳатдан 43 даража жанубий кенглик ва 43 даража шимолий кенглик ўртасида жойлашган ҳудудларга хавф солади.
Изоҳ (0)