АҚШ президенти Дональд Трамп ярим автомат винтовкалар ва автоматлар ясаш мумкин бўлган «сирпанчиқ қўндоқ»лар савдосини чеклаш бўйича норматив ҳужжатларни тайёрлашга кўрсатма берди, деб хабар қилади Meduza.
Америка президенти тегишли кўрсатмани АҚШ Адлия вазирлигига берди.
Шу билан бирга Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасига қонуний равишда қурол сотиб олмоқчи бўлганларга нисбатан текширувларни кучайтириш лозим эканлигини ёзиб қолдирди.
«Нимадир қилаётганимиздек тасаввур уйғотиш учун иш қилмаслигимиз керак. Ҳақиқатда ниманидир ўзгартиришимиз керак», — дейди Трамп.
Дональд Трампнинг бу каби фармойиш беришига Флоридадаги мактабда 17 кишининг умрига зомин бўлган отишма сабаб бўлган.
Изоҳ (0)