Қўшма Штатлар вице-президент Майк Пенснинг Шимолий Корея мансабдорлари билан учрашуви бўлиб ўтмаганидан афсус билдиради. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Хизер Нойерт маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Охирги дамда КХДР расмийлари учрашув ўтказмасликка қарор қилди. Улар бу имкониятдан фойдаланиб қолмаганидан афсусдамиз», — деди Нойерт.
АҚШ вице-президенти Пхёнчханда ўтаётган қишки Олимпиадага ташрифи давомида КХДР расмийлари билан баллистик ракеталар ва ядро қуроли дастурларини тўхтатиш масаласини муҳокама этиш ниятида бўлгани билдирмоқда.
Музокаралар бекор қилинишига Майк Пенс Шимолий Кореяни инсон ҳуқуқлари бузилишида айблагани ва янги иқтисодий санкциялар жорий этилиши ҳақида гапиргани сабаб бўлгани тахмин қилинди.
Изоҳ (0)