Тошкент шаҳрида йил охиригача Абдулла Қодирий боғ-музейи ташкил этилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради ЎзА.
ЎзА саҳифаларида пойтахтда Қодирий уй-музейини ташкил этиш билан боғлиқ хавотир билдирилган мақола эълон қилинганди. Бунга жавобан Маданият вазири ўринбосари К. Акиловадан жавоб хати йўллаган.
Унда, жумладан, шундай дейилади:
«Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёевнинг тегишли топшириғига асосан Тошкент шаҳри, ‘Самарқанд дарвозаси’ маҳалласида жойлашган Абдулла Қодирий яшаб ижод қилган уй ва боғ ҳовли ҳудудида 2018 йил якунига қадар Абдулла Қодирий боғ-музейини ташкил этиш ва бу ишларни амалга ошириш учун зарур маблағ ажратиш режалаштирилганлиги ҳамда мазкур масала юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилаётганлигини маълум қиламиз».
Изоҳ (0)