Ўзбекистонда жорий йил июнь ойида Марказий Осиё халқаро экологик форуми ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Форумга «Марказий Осиёда атроф-муҳит ва барқарор ривожланиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мавзу қилиб олинган.
Пойтахтда мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш борасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ОАВ ва халқаро ташкилотлар вакиллари учун брифинг ташкил этилди.
Унда форум доирасида режалаштирилаётган тадбирлар муҳокама қилиниб, хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ҳамда молия институтлари вакилларининг иштирокини кенгайтиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)