15—16 март кунлари Термиз шаҳридаги бахшилар мактабида бахши ва жировлар учун ўқув семинари ўтказилади. Бу ҳақда республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази матбуот хизмати хабар бермоқда.
Семинар ёшларда бахшичилик санъатига бўлган муҳаббатни шакллантириш, таълим муассасалари, хусусан болалар мусиқа ва санъат мактабларида, маданият марказларида бахшичилик йўналишини ташкил этиш орқали бахшичиликни кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маданият бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 100 га яқин бахши-шоир, оқин ва жировлар, ёшлар иштирок этади.
Изоҳ (0)