Рассом Густав Климтнинг йўқолган сурати австриялик пенсионер аёлнинг вафотидан сўнг унинг уйидан топилди. Аёл суратни узоқ йиллар давомида уйида ноқонуний сақлаган ва уни Линц шаҳрига мерос қилиб қолдирган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
1977 йилда нафақага чиққан собиқ котиба Климтнинг Zwei Liegende номли ишини ўз жавонида сақлаган. 2017 йилда аёл вафот этган ва унинг сўнгги истаги амалга оширилган.
1951 йилда асарнинг эгаси бўлган Олга Егэр бу суратни, шунингдек, австриялик рассом Эгон Шиле томонидан чизилган яна учта суратни вақтинчалик фойдаланиш учун Линц шаҳаридаги Замонавий санъат музейига берган. 2006 йилда Егэрнинг авлодлари ўз мулкини олиб кетмоқчи бўлганда, суратнинг йўқолгани маълум бўлган.
Суратни ва аёлнинг васиятномасини унинг адвокати жорий йилнинг январь ойида топширган. Аёлнинг сўнгги сўзларига кўра, у иш вақтида вақтинча фойдаланишга берилган экспонатларнинг нотўғри ҳужжатлаштирилганини пайқаб қолган. У бу ҳақда мудирга хабар берган. Мудир эса буни сир сақлашни талаб қилган ва аёлга Климтнинг асарини «совға қилган».
Изоҳ (0)