Давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, уларга келиб тушаётган мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона тизимга бирлаштириш мақсадида фуқаролар мурожаатларини Президент виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz) орқали юбориш тизими йўлга қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан 2018 йил 24 февралдан қўмита раисининг виртуал қабулхонаси ўз фаолиятини тўхтатиши билдирилган.
Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати ҳам 25 февралдан АЖ бошқарув раиси виртуал қабулхонаси иши тўхтатилиши ҳақида маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 февраль куни Ўзбекистон Президенти виртуал қабулхонаси дастурий тизимининг янги талқини ишга туширилди. 15 февралдан порталда «Онлайн маслаҳатчи» модули ҳам тест режимида ишга туширилди. Модуль давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар, жами 94 ташкилот ва идоранинг юқори малакали, профессионал мутахассисларини бирлаштирган.
Изоҳ (0)