Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Когон туманидаги ҳарбий қисмни бориб кўрди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Шу ерда Шавкат Мирзиёевга ҳарбий қисмда мудофаа тизимидаги ислоҳотларнинг бориши, Бухоро ҳарбий маъмурий сектори фаолияти ҳақида ахборот берилди.
«Халқ билан армия, мудофаа бошқармалари билан ҳокимлик бир бўлиши керак. Ҳарбийлар ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Президенти ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитлари билан танишди. Аскар ва офицерлар билан суҳбатлашди.
Изоҳ (0)