Навоийлик талаба иссиқхона ҳароратини назорат қилувчи қурилма яратди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Кончилик институти магистри Абдуҳалил Самадовнинг изланиши туфайли кашф этилган ушбу агроинновация иссиқхонада йилнинг тўрт фасли, сутканинг исталган вақтида зарур бўлган мўътадил ҳароратни таъминлай олади.
Ихтирочининг изоҳлашича, қурилмада махсус датчиклар ўрнатилган бўлиб, иссиқхонани иситиш ва салқинлатиш ишлари автоматик тарзда амалга оширилади. Ушбу қурилманинг узунлиги 15, эни 10 метр бўлган иссиқхонага ўрнатиш харажати ўртача 3 миллион сўм атрофида.
Қурилма иссиқхонадаги намликни ҳам назорат қила олиши ўсимликлар турли касалликларга чалинишининг олдини олади. Мазкур жараён тупроқ остига ўрнатилган сезгир элементлар орқали амалга оширилиб, қаерга ва қанча намлик кераклиги ҳақида бошқарув пультига хабар келади.
Изоҳ (0)