«Озодлик» радиосининг Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вазифасидан озод қилингани ва унинг ўрнига Бухоро шаҳри ҳокими вазифасида ишлаб турган Карим Камолов тайинлагани ҳақида тарқатган хабари нотўғри. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Вилоят ҳокими Ўктам Барноев айни шу дақиқаларда жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 16 февраль куни Бухорога ташриф буюрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ҳамроҳлик қилмоқда.
Айни вақтда Бухоро вилоятида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев бугун, 17 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди. Президент матбуот хизмати Ўзбекистон Президентига Ўктам Барноев ҳамроҳлик қилаётган суратни эълон қилди.
Изоҳ (0)