Австралияда кенгуру ўзига қурол ўқталган 19 ёшли овчи Жошуа Хайденнинг жағини синдирди. Бу ҳақда Daily Mail’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Нохуш ҳодиса Ғарбий Австралия штатининг Келлерберрин ҳудудида содир бўлган. Жошуа ўзининг укаси билан кенгуру овига отланган.
Хайден иккита кенгуруни нишонга ола бошлаганида, улардан бири автомобиль устига сакраб чиқаётиб, унинг бошига зарба берган. Хайден ярим дақиқага ҳушини йўқотган, ўзига келганида «мени укам урди», деб ўйлаган.
Шифокорлар Хайденнинг жағи синганини маълум қилди. Уни тўғрилаш бўйича операция 10 кундан сўнг, овчининг юзидаги шишлар йўқолгач амалга оширилади.
Изоҳ (0)