АҚШнинг Эстониядаги элчихонасида ишлайдиган америкалик дипломат 1987 йилда чиқарилган ВАЗ-2106 («Жигули») автомобилини сотиб олди. Брайан Тимм-Брок 30 ёшини шу тарзда нишонлашга қарор қилди. Бу ҳақда дипломатик ваколатхонанинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.
Йигитнинг сўзларига кўра, ҳаётидаги биринчи автомобилни сотиб олишда ноодатий машинани танлашга қарор қилган. «Менга замонавий машина керак эмаслигини доим билардим. Ҳаммасини тўғри қилдим, деб ўйлайман», — деди Тимм-Брок.
У қўлда бошқариладиган узатиш қутисини бошқаришни ўрганганини, шунингдек, автомобиль учун қишки ғилдирак сотиб олганини айтди.
Изоҳ (0)