Хитойнинг Шанхай шаҳри полицияси Weibo ижтимоий тамоғида кузатув камераларига тушиб қолган омадсиз ўғрилар акс этган видеони эълон қилди, деб ёмоқда «РИА Новости».
Видеога икки нафар бузғунчи тушииб қолган. Улар витринани синдириб, ичкарига кирмоқчи бўлган. Ўғрилардан бири ғишт отиш учун ноқулай вақтни танлади ва ғишт шеригининг бошига бориб тегди. Шу вақтда бошидан зарба еган ўғри нишонга муваффақиятли уриб, ортга қайтаётган эди.
Натижада шериклар ўғрилик режалаштирилган жойдан кетишга мажбур бўлган. Омадсиз шерик ўз «қурбони»ни қўлидан судраб кетган. Уларнинг қўлга олингани ҳақида хабар берилмаган.
Изоҳ (0)