Қашқадарё вилоят ИИБ ЙПХ инспектори С.Расулов 14 февраль куни соат 11.35 да Бешкент шаҳридаги «Ҳамза—Мустақиллик» кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётиб, шу ерда ҳаракатланиб келаётган Маъруфжон Мадиёров бошқарувидаги «Lada-Largus» русумли автомашинани тўхтатади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
М.Мадиёровдан машина ҳужжатлари сўралганида, у ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, юзига уриб, воқеа жойидан қочиб кетади. Жароҳат олган инспектор касалхонага ётқизилди.
Кўрилган чоралар натижасида М.Мадиёров қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)