15 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Чинозлик Аҳмадбойга нисбатан суд ҳукми 19 февралда эълон қилинади. 16 февраль куни унга сўнгги сўзни айтиш учун имкон берилиши айтилмоқда.
2. Шайхонтоҳурда содир бўлган ёнғин оқибатида бир оиланинг етти аъзоси ҳалок бўлди. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин газ-иситиш мосламаларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланилганлиги оқибатида юзага келган.
3. Тошкентда инкассатор юк машинаси автобус билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида автобус ҳайдовчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлди, яна етти нафар йўловчи тан жароҳати олган.
4. Россияликларни ўлдирган «GTA тўдаси» аъзолари Ўзбекистонда ҳарбий тўнтаришни режалаштирган. Жиноий гуруҳ Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидан иборат камида 15 кишини ўз ичига олгани маълум.
5. МХХ раҳбари, вазир ва қўмита раиси. Собиқ прокурорлар қайси лавозимларга тайинланмоқда? Сўнгги муҳим ўзгаришлар натижасида собиқ прокурорлар эътиборга молик лавозимларни эгаллади.
6. Видео: Ўзбекистонда — қор! Энди камида 20 февралгача ёғингарчилик бўлмайди, дейишяпти.
Изоҳ (0)