iOS асосидаги қурилмалар эгалари Apple смартфонлари ишига халақит берувчи навбатдаги белгини аниқлади, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Аниқланишича, iPhone‘’га телугу тилидаги (Ҳиндистон) జ్ఞా («белги») белгини SMS тарзида жўнатган ҳолда уни ишдан чиқариш мумкин. Қурилма хабарга ноодатий тарзда реакция билдиради, хабарни дастурда ўқиб бўлмайди. Бундан ташқари, қурилманинг барча асосий дастурларига, шу жумладан, мессенжерлар ва электрон почтага кириш қийинлашади
Another iOS bug is crashing iPhones and disabling access to iMessage https://t.co/9do0xyz7k4 pic.twitter.com/15Ripq7PP8
— Tom Warren (@tomwarren) February 15, 2018
Экспертларнинг таъкидлашича, телефонни «тузатишнинг» ягона йўли кимдандир яна битта хабарни «зараркунанда»сиз жўнатишни сўраш ва кейин хабарлар тарихини ўчириб ташлаш ҳисобланади.
Apple ҳозирча фойдаланувчиларнинг шикоятларига изоҳ бермади. Бу iPhone’ни ўчириб қўйиши мумкин бўлган биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ қурилмалар эгалари бир-бирига веб-манзил юборган эди. Бу манзилга киришга қилинган ҳаракат қурилмани қайта юкланишга мажбур қилган.
Изоҳ (0)