Қўшма Штатлар федерал компьютер тизимлари ҳимоясини кучайтиришга 1 миллиард долларга яқин маблағ ажратади. Бу ҳақда АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Известия».
«Яқинда юз берган ҳодисаларни инобатга олиб, киберхавфсизлик устувор миллий йўналишлардан бирига айланди. Ҳужжатда федерал тармоқларни ҳимоя қилиш ва электрон тизимлардаги носозликларни бартараф этиш бўйича ташаббусларга 1 миллиард долларга яқин маблағ ажратилиши кўзда тутилган», — дейилади вазирлик баёнотида.
Вазирлик Трамп маъмурияти тақдим этган федерал бюджет лойиҳасига шу тариқа изоҳ берди.
Изоҳ (0)