АҚШнинг учта хавфсизлик идораси раҳбари америкаликлар Huawei ва ZTE компанияларининг смартфонларидан фойдаланмаслиги кераклигини маълум қилди. Баёнот Федерал қидирув бюроси директори Кристофер Рей, Марказий разведка бюроси директори Майк Помпео ва Миллий хавфсизлик агентлиги директори Майкл Рожерс томонидан қўллаб-қувватланган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Кристофер Рейнинг сўзларига кўра, миллий телекоммуникация тармоғида хорижий давлат компанияси кенг ўрин эгалламоқда ва бу унинг идорасини ташвишга солмоқда. У бундай вазият ишлаб чиқарувчиларга қурилмаларни атайлаб ўзгартириш ва маълумот ўғирлашга имкон беришини таъкидламоқда.
Рожерснинг қўшимча қилишича, Хитой компанияларига қарши туриш вазифаси вақт ўтиши билан фақат қийинлашиб боради. Шунингдек, у Хитой компанияларига рақобат қилаётган Америка телекоммуникация компанияларини мақтаган.
Изоҳ (0)