Жорий йилнинг 11 февраль куни яширин майнердан фойдаланган ҳолда уюштирилган кенг қамровли хакерлик ҳужуми ўз ташкилотчиларига фойда бермади. Бу ҳақда Motherboard хабар берди.
Хакерлар Coinhive веб майнеридан фойдаланган. Улар Monero’да атиги 24 доллар ишлаб олишга муваффақ бўлган. Coinhive вакилининг нашрга маълум қилишича, хизмат хакерларга бу пулларни тўламайди.
Тўрт мингдан ортиқ ресурс 11 февралда уюштирилган ҳужумга учраган. Киберхавфсизлик бўйича мутахассис Скотт Хелме бу ҳужумни сўнгги вақтлардаги энг йириги деб атаган. Ҳужум Буюк Британия, АҚШ ва Канада сайтларига, хусусан ҳукумат манбаларига уюштирилган. Ундан кўзланган асосий мақсад криптовалютани қўлга киритиш бўлган.
Изоҳ (0)