Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ИИБ ходимлари 12 февраль куни Гулобод маҳалласида яшовчи Наим Раҳимов ўз турмуш ўртоғининг ўлимини яширганлигини аниқлаб, уни қўлга олди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2017 йилнинг 25 августида Наим Раҳимов ўзнинг турмуш ўртоғи, 1973 йилда туғилган М.Раҳимова билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Натижада аёл йиқилиб тушиб, жароҳат олган ва эртаси куни уйида вафот этган.
Шундан сўнг Наим Раҳимов жиноятини яшириш мақсадида жасадни яшаш уйидаги таъмирланаётган хонага кўмиб юборган ва аёлини Россияга ишлаш мақсадида чиқиб кетганлиги борасида гап-сўз тарқатган.
Изоҳ (0)