2017 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми икки миллиард АҚШ долларидан ошди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев 14 февраль куни бўлиб ўтган Нурсултон Назарбоевнинг қозоқ халқига мурожаатномасига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Бу ҳақиқатдан ҳам йирик рақам. Биз 2017 йилни муваффақиятли якунладик. Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 30 фоизга ошди. Биз яқинда бу кўрсаткични 5 миллиард АҚШ долларига етказиш ниятидамиз. Икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш имконини берувчи аниқ масалаларни муҳокама қилдик», — дейди Ерик Утембаев.
Шунингдек, элчининг сўзларига кўра, ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги agrosаноат соҳасини ривожлантириш ва янги технологияларни жалб этиш бўйича ҳам қатор лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)