Ўзбекистон Президенти Флоридадаги Marjory Stoneman Douglas мактабида содир бўлган жиноят оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан АҚШ президенти Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этди, жароҳатланганларга тез фурсатда соғайишни тилади.
Эслатиб ўтамиз, Флоридадаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида 17 нафар одам ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)