13 февраль куни «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини оширишдаги навбатдаги долзарб масалалар тўғрисида кенгайтирилган давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда холдинг компанияси, «Ўзагроэкспорт» АЖ, банк, тегишли бошқарма ва бўлинмалар, шунингдек қатор фермер дехқон ва таморқа хўжаликлари ва логистика марказларининг раҳбарлари ҳамда маъсул ходимлари иштирок этди.
«Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради. Холдинг компанияси томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар асносида, мазкур мавқе янада ижобий кўриниш ҳосил қилиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» таркибидаги «Ўзагроэкспорт» АЖ деҳқон, фермер ва томорқа хўжаликларининг мева боғларида етиштирилган янги мавсум ўрик маҳсулотини, Фьючерс (олдиндан пул ўтказиш) шартномалари асосида харид қилиш ҳамда «Uzagrо» бренди остида экспортга йўналтириш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, эндиликда «Ўзагроэкспорт» АЖ компанияси ўрик пишиб етилишига бир неча ой бўлишига қарамай, деҳқонлар даромадини ошириш мақсадида бўнак пулини тўлаган ҳолда ўрикни харид қилиб олади.
Давра суҳбати якунида 2018 йил ўрик меваси ҳосили учун, аниқроғи 1 килограмм 40+ калибрли ўрик учун тўрт баравар оширилган ҳолда яъни 8 000 минг сўм нарх белгилаш мақсадга мувофиқ, деб топилди.
Изоҳ (0)