«Ўзстандарт» агентлиги инсон саломатлигига жиддий зарар етказиш мумкин бўлган сотувдаги маҳсулот тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, агентликнинг давлат инспекторлари томонидан истеъмол бозорига оид маълумотлар ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинганда сифатсиз ва инсон саломатлигига зарар етказиш мумкин бўлган маҳсулот аниқланган.
Ушбу хавфли маҳсулот Lift activator gel юз учун гели бўлиб, NEWА савдо белгиси остида Исроилда ишлаб чиқарилган. Гель таркибида Н-нитрозодиэтаноламин (NDELA) моддаси аниқланган.
Бу модда канцероген ҳисобланади ва организмда хатарли ўсмаларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)