Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан 2018 йил 22 январь куни ўтказилган навбатдаги профилактика тадбирларида Навоий шаҳри Нурафшон кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Тоймас Бекбоев (исм-шарифи ўзгартирилган) ўз хонадонида бангихона ташкил этгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Бангихонада «Крокодил» номли гиёҳвандлик воситасини қўлбола усулда тайёрлаш ва истеъмол қилиш учун шароит яратилган.
Нурафшон кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Бўри Бердиев хонадонида ҳам қўлбола усулда «Крокодил» гиёҳвандлик воситаси тайёрланиб, истеъмол қилингани аниқланди. Бу ерда бир неча ишсиз фуқаролар биргаликда гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилаётганида қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)