АҚШнинг Паркленд шаҳридаги (Флорида штати) Marjory Stoneman Douglas мактабида 17 киши отишма қурбони бўлди. Бу ҳақда округ шерифи Броудер Скотт Исраэль маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«12 киши мактабда, 3 киши кўчада ўлдирилди. Яна 2 киши касалхонада оламдан ўтди. Улар орасида ўқувчилар ҳам, катталар ҳам бор», — деди шериф.
Ҳужум уюштирган шахс мактабда ёнғин сигнализациясини ҳаракатга келтиргани, шундан сўнг ваҳимада югуриб чиққан одамларга қарата автоматик винтовкадан ўқ узгани билдирилмоқда.
Шериф гумонланувчи 18 ёшли Николас Круз эканлиги ва ҳибсга олинганини тасдиқлади. Исраэлга кўра, Круз олдин шу мактабда ўқиган, бироқ интизомсизлиги сабабли ҳайдалган.
Изоҳ (0)