Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Жанубий Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошириб, Ўзбекистонга қайтиб келган фуқароларни агентликка келишини сўрамоқда. Бу ҳақда агентликнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Агентликка кўра, у орқали Жанубий Кореяга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган фуқаролар Корея иш берувчиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддати якунлангандан сўнг 10 иш куни ичида Ўзбекистонга қайтиб келиши, 30 календар куни ичида эса «ўз юртига қайтган шахс» сифатида рўйхатга олиниш учун агентликка келиши шарт.
Ўзбекистонга қайтиб келган бўлса ҳам агентликда рўйхатдан ўтмаган фуқаролар энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида жаримага тортилиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)