CNN телеканали АҚШ раҳбарлигидаги халқаро коалиция томонидан Сурия шимолида ҳукуматпараст кучларга берилган зарба акс этган видеони эълон қилди, деб ёзади «Ведомости».
Авиазарба 7 февраль куни Дайр-аз-Зор вилоятида берилган эди. Унинг натижасида юздан ортиқ киши ҳалок бўлди, қурбонлар орасида «россиялик ёлланма аскарлар» ҳам бўлиши мумкин.
Ҳалок бўлган россияликлар, гўёки, ҳарбий ҳаракатларда Россиянинг «Вагнера» хусусий ҳарбий компанияси ёлланма аскарлари сифатида иштирок этган.
Изоҳ (0)