Автоном ҳаво таксиси Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик шаҳарларидан бирида ишга туширилиши мумкин. Жамоат транспортининг янги тури лойиҳаси аллақачон Дубай ҳукуматига тақдим этилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳаво таксиси ғоясини амалга ошириш учун Германиянинг Volocopter концернини таклиф қилишди. Янги транспорт хавфсизлиги ва ишончлилиги билан фарқланиши таъкидланмоқда.
Лойиҳа муаллифлари қайд этишича, таксини автопилот бошқаради, йўналиш учун GPS-навигатор жавоб беради, ерда транспорт воситаси қўшимча равишда оператор томонидан назорат қилинади.
Изоҳ (0)