Нигерияда мактаб ўқувчилари ўтирган йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетди, оқибатда 22 ўқувчи ва ҳайдовчи ҳалок бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Таъкидланишича, автобусда Кано шаҳрига экскурсияга кетаётган ўрта мактаб ўқувчилари бўлган.
Ҳайдовчи йўлдаги ўнқир-чўнқир жойни айланиб ўтишга уринаётганида бошқарувни йўқотган. Оқибатда юк машинаси билан юзма-юз тўқнаш кетган.
Яна уч киши жиддий жароҳат олган.
Изоҳ (0)