• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Муҳаммадали Абдуқундузов: Халқ артисти унвонига лойиқ кўрилганим Бобур образини яратганим билан боғлиқ

    Журналист Шаҳноза Тожиддинова 14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан буюк шоир ва давлат арбоби сиймосини гавдалантирган актёр, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов билан интервью уюштирди.

    Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази

    Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази

    —Муҳаммадали Абдуқундузов Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қайси фазилатларини ҳаётий шиорига айлантира олди деб ҳисоблайсиз?

    —1990 йил 20 декабрдан 30 декабргача «Бобур» видеофильми биринчи марта эфирга узатилди ва шундан сўнг телевидениега томошабинлардан минглаб хатлар кела бошлади. Бу жараён халқимизнинг Бобур ҳазратлари тарихий алломалар орасида энг севимли қаҳрамони эканлигини ҳамда одамлар қай даражада Бобур сиймосига ташналигини, юксак эҳтиром ва эътиборда бўлганининг яққол исботидир. Бевосита Заҳириддин Бобурнинг феъл-атворига тўхталадиган бўлсак, у 12 ёш бўлишига қарамасдан ўткир зеҳни, келажакни олдиндан кўриб чуқур мулоҳаза ила иш кўриши, кучли, матонатли жангчи бўлиш билан бир қаторда юмшоқ кўнгилли, дилбар инсон бўлгани, отасидан мерос бўлиб қолган ҳудудларни қўлига қилич олиб ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилгани барчамизга маълум. Энг муҳими 48 ёшида Ҳиндистондек улкан мамлакатни бошқариб, ҳаёти жанг-у жадалларда ўтса-да, биз авдодларга асқотадиган маънавий мерос сифатида такрорланмас кўплаб асарлар ёзиб қолдиргани таҳсинга сазовордир. Мен инсон сифатида умр бўйи ҳар бир ишимда, хатти-ҳаракатимда Бобурдан ўрнак олиб яшашга, унга муносиб бўлишга интилдим ва бундан кейин ҳам интиламан. Баъзида тақдир тақозоси билан турли қийинчиликларга дуч келган вақтларимда Бобур ҳазратлари бундан-да оғир вазиятларда ҳам турли зиддият ва тўсқинликларга қарамасдан бардошли бўлгани, ҳаттоки Иброҳим Лўдини онаси малика Байда унинг жонига қасд қилганидан хабардор бўлса ҳам сарой а’ёнлари кечирмасликни тавсия қилишса-да, аммо Бобур ҳазратлари эътироз сифатида «Малика Байдани кечираман, боиси кун келиб бизнинг ислоҳотларимизни, ютуқларимизни, халқ ҳаёти фаровон бўлиши учун амалга оширган ишларимизни кўриб виждони қийналишининг ўзи унга берилган энг олий жазодир», дея масалага якун ясаганини ўйлаб, у киши кўрган заҳматлари олдида меники ҳеч нарса эмас-ку, дея чуқур мулоҳаза билан иш кўраман. Ўзимга ўзим таскин бериб, иродали, сабрли бўлишга, ўз устимда изланишга одамларга яхшилик қилишга ва кечиримли бўлишга ҳаракат қиламан. Исм билан жисмнинг бир-бирига монанд келиши ҳаётда кам учрайдиган ноёб ҳодисадир. Аммо, Бобур тимсолида бу танлов жуда тўғридир. Заҳириддиннинг исми ва жисми бир-бирига мос келиши, Бобур исмига арзирли бир умр шер юрак инсон бўлиб ўтди.

    Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази

    Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази

    —Мухлисларингизга «Бобур» видеофильмида тасвирга тушиш жараёнингиз хусусда сўзлаб берсангиз?

    —Мен санъат олийгоҳини тамомлаганимдан сўнг, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган мусиқали драма театри жамоасида ижодимнинг илк йилларини бошладим. 1985 йили ёз ойлари эди. Ҳамкасбим билан Ҳаким ат-Теримизий зиёратгоҳи ёнидан оқиб ўтувчи Амударё бўйида Тошкент шаҳрида ёзувчи Пиримқулов Қодировнинг «Юлдузли тунлар» асарига видеофильм тайёрланиши ва ушбу видеофильм учун кўплаб актёрлар синовдан ўтаётгани ҳақида суҳбатлашиб қолдик. Ҳамкасбим «Муҳаммадали, балки, сиз ҳам Бобур роли учун синов топшириб кўрарсиз», деган фикрни билдирди. Мен эса у кишига Тошкентда истеъдодли актёрлар кўп, мени олишармикан деган сўзни айтдим. У киши «Мана кун ботиб келяпти, шу билан бир қаторда Ҳаким ат-Термизийдек авлиё инсон зиёратгоҳи олдида турибмиз илоҳим Оллоҳ барча орзуларингизни амалга оширсин», дея қўлларини дуога очиб омин қилдилар. Афсуски ўша кунларда Бобур роли учун бошқа актёр тасдиқланиб бўлинган, лекин техник сабабларга кўра видеофильмнинг тасвирга олиш тўхталиб қўйилган экан. Орадан вақт ўтиб 1987 йили Ўзбек миллий академик драма театрида фаолиятимни бошладим. Ниятимиз чин юракдан холис экан, бир муддатдан сўнг «Бобур» видеофильми учун қайтадан синовлар бошланди ва ўшанда Иззат Султоннинг «Кундузсиз кечалар» спектаклида икки шахс Абдулла Қодирий ҳамда Отабек образини талқин қилган вақтларим эди. Режиссёрнинг тавсияси билан Бобур ролига синов топширдим, тасвирга олиш ишлари яхши якунланди ва менга натижани кутишимни айтишди. Буни қарангки омад кулиб боқиб, бадиий кенгаш тасдиғидан ўтдим. Ҳаётим давомидаги деярли амалга ошган энг эзгу ишларим, давлатимиз, халқимиз томонидан ардоқланганим, халқ артисти унвонига лойиқ кўрилганим барчасида Бобурдек илоҳий бир зотнинг образини яратганим билан боғлиқ деб баҳолайман. Мана йигирма саккиз йилдан бери Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг энг яхши фазилат ва ҳаёт йўлидаги тўғри деб ҳисоблаган қоидаларини ўзим учун дастури амал қилиб олганман. Ҳаттоки, фарзандларимнинг комил инсон бўлиб шаклланишида берган оталик тарбиямда ҳам Бобур сиймосидаги мардлик, бир сўзлик, атрофидаги инсонлар фикрини ҳурмат қилиш, сабрли ва кечиримли, эл-юртига содиқ ва меҳрибон инсон бўлиш каби энг яхши жиҳатларни болаларимга ўрнак қилиб кўрсатиб бордим. Нафақат ҳар бир актёр, балки ҳар бир инсон ҳам буюк аждодларимиз маънавий меросини чуқур ўрганиб, уларга муносиб ворис бўлмоғи лозим деб ўйлайман. «Бобур» видеофильми тасвирга олингандан сўнг андижонлик бир бобуршунос акамиз «Бобур ҳазратлари Афғонга йўл олиб кетаётганларида олтин бешикларини мана шу Фарғона музофотларида қолдириб кетган эканлар, деган ривоят бор. Эҳтимол водийнинг буюк сиймолари қатори сизни ҳам ана шу бешик тарбия қилгандир. Қиёфангизда қадим миниатюраларда чизилган Бобур тимсолини аниқ-равшан кўрдим. Бундай ўхшашлик тасодифий бўлиши мумкин эмас», — деган эди.

    Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази

    Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази

    —Ҳар янги авлод дунёга келишида Заҳириддин Муҳаммад Бобур тарихи ва мероси қайтадан жонланяпти ва унинг асарлари ёшлар ҳаёти учун асқотяпти. Бу борадаги сизни мулоҳазаларингиз?

    —Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Адабиёт, нафис санъат, табиат гўзаллигига ёшлигидан меҳр қўйган Заҳириддин Ҳиндистон ерларини бирлаштириш, шаҳарларни ободонлаштириш, савдо-сотиқ масалаларини тўғри йўлга қўйиш боғ-у роғлар яратиш ишларига ҳомийлик қилиши, Ҳиндистонни ободонлаштириш, унда ҳозиргача машҳур бўлган меъморий ёдгорликлар, боғлар, кутубхоналар қурдиргани учун ҳали ҳамон ҳинд халқи Бобурдан миннатдордир. Тарихга назар ташласак деярли ҳеч қайси шоҳ ўзи ҳақида ёзиб қолдирилган китобларда феъл-атворининг барча камчиликлари ва ютуқлари хусусида чуқур мулоҳаза билан баён қилишмаган. «Бобурнома» асарида эса у киши ҳаёти давомида йўл қўйган камчиликлари борасида анчайин арзирли фикрлар билдиради ва фарзандларига ҳам кўп панд-насиҳатлар ёзиб қолдиради. Шунингдек, Бобур рубоийлари маъно жиҳатдан ҳар замонга ва маконга тўғри келиши бугунги кунда ўз исботини топган. Бобурдан сўнг 535 йил ўтган бўлишига қарамасдан ҳали ҳеч бир ёзувчи у кисhideк маҳорат билан сўз ўйини ила тўртлик ёза олмагинини гувоҳи бўлиб турибмиз.

    Ҳар кимки вафо қилса вафо топғусидир,

    Ҳар кимки жафо қилса жафо топғусидир.

    Яхши киши кўрмагай ёмонлик ҳаргиз,

    Ҳар кимки ёмон бўлса жазо топғусидир.

    Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази

    Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази

    —Сиз «Бобур» видеофильмида бундан 28 йил олдин Заҳириддин Муҳаммад Бобур ролини талқин қилдингиз. Орадан шунча вақт ўтди. Ролингиз борасидаги хато ва камчиликлар хусусида ўйлаб кўрганмисиз?

    —Биласизми инсон умрининг энг гўзал ва серқирра имкониятлар берилган даври бу ёшликдир. Бобур ижодига ва шахсига бўлган қизиқиш болалик даврларимдан бошланган десам муболаға бўлмайди. Қалбимдаги унинг шахсига бўлган интилиш жуда кучли бўлган, ҳозир ҳам шундай десам тўғридир. Ижодимни шижоат билан бошлаган даврларимда актёр сифатида ўзимни намоён этишим учун Бобур ролини яратиш менга топширилди ва бор кучимни бир жойда жамлаб катта қадамлар билан ўз олдимга қўйган мақсадим сари интилиб, қўлимдан келганча Бобурни талқин этишга ҳаракат қилдим. Аминманки, тўғри ўйнадим деб ҳисоблайман ва бу борадаги юксак ва холис баҳони халқимиз берди. Тўғри, хато ва камчиликларсиз ҳеч бир иш амалга ошмайди. Аммо ушбу инсон қиёфасини ёшлик йилларимда гавдалантирганим энг катта ютуғим ва имкониятимдир. Айнан ёшлик шижоати, ғайрати билан Бобур ролини ўйнаганим одамларга маъқул келди, балки ҳозир бу ролни ижро этсам-да, аввалгидек инсонлар қалбига Бобур шахсини жонлантириб олиб киролмасмидим, деб ўйлаб қоламан. «Бобур» видеофильмини уйда ўтириб кўп маротаба томоша қиламан ва яхшиямки Бобур талқинини ёшлик даврларимда ижро этиш насиб этганига минг бора шукр айтаман.

    —«Бобур» видеофильмини суратга олиш жараёнида сиз учун муҳим бўлган эсда қоларли воқеа борми?

    —Самарқандга келиб, суратга олинадиган биринчи кун ҳаммамиз Гўри Амирга кириб фотиҳа ўқидик. Кейин мен ўзим ёлғиз қолиб, алоҳида Қуръон тиловат қилдим. Соҳибқирон ҳоки пойи олдида Худога илтижо қилдим.«Мана бу ерда абадий қарор топган улуғ бир бир банданг – Амир Темурнинг невараларидан бирининг ҳаётини элга кўрсатиб беришга киришганман. Ўзинг қўлла ва мендан марҳаматингни аяма!», дея ўзидан сўрадим. Иш бошланиб кетди. Кўпинча фильмга олиш ишларида албатта нимадир баҳона билан суратга олиш жараёнлари тўхтаб қолиши мумкин. Лекин ишонсангиз, Самарқандда юздан ортиқ эпизодлар, шунингдек, бир йил-у уч ой давомида суратга олиш ишлари давом этган бўлса-да, бирон марта тасвирга олиш тўхтаб қолмади, аксинча, иш жараёнларимиз ўз-ўзидан юришиб кетарди. Ҳаттоки, Бухоро шаҳрида отлар билан боғлиқ жанг саҳнасини тасвирга олиш ишларида мени ва Маҳмуд Исмоиловнинг отлари тўқнашиб кетишди ва бизни Оллоҳ ўз паноҳида асради. Барча суратга олиш жараёнлари омадли кечди. Кўплаб видеофильмларда рол ижро этдим-у, лекин бунақаси бўлган эмас.

    14.02.2018, 17:27   Изоҳ (0)   24821
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда илк бор жигар бўлагини кўчириб ўтказиш операцияси бажарилди

    14.02.2018, 16:21

    Андижон Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган халқаро конференцияга мезбонлик қилди

    14.02.2018, 15:58

    55 нафар Ўзбекистон фуқароси ўтирган автобус Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида қутқариб қолинди

    14.02.2018, 15:48

    Ўзбекистонлик фан арбоби: Кириш имтиҳонларини МХХ эмас, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги назорат қилиши керак

    14.02.2018, 15:18

    Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига янги раҳбар ва ўринбосарлар тайинланди

    14.02.2018, 14:58

    Нукусда отлиқ ва велосипедли патруль хизмати йўлга қўйилди

    14.02.2018, 13:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.